Нукусда автобус ағдарилиб кетди
Crime
−
31 December 2022 11683 1 minute
Кеча, 30 декабрь куни Қозоғистондан келаётган автобус йўл сирпанчиқлиги сабабли Нукусда ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
“Нукусга кириб келганда автобус йўл сирпанчиқлиги сабабли ағдарилиб кетди. Йўловчиларнинг ҳаммаси яхши дейди”, автобус ҳайдовчиси.
Автобусда дастлаб 50 нафар йўловчи бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда унинг ичида 10 киши бор эди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November