Ноёб сурат: Президентнинг 90-йиллардаги хизмат автомобили кўрсатилди

Local

image

Бугун, 23 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига ташриф буюрди. Ташриф давомида Шавкат Мирзиёевнинг туман ҳокими бўлиб ишлаган пайтдаги хизмат автомобили намойиш этилди. 

Ўзбекистон Президенти “Волга” русумли ушбу автомобилдан 1992-1996 йилларда пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманига ҳокимлик қилганида фойдаланган. Ҳозирда у экспонат сифатида сақланмоқда.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев туманда ҳокимлик даврида ишлаган тарихий кабинет қайта тикланган.

Президент Мирзо Улуғбек туманига ташрифи давомида туман ҳокимлиги фаолияти, жойлардаги бунёдкорлик ва инфратузилмани ривожлантириш ишлари билан танишмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends