Нотариуслар ундирадиган тўловлар миқдори ўзгарди
Local
−
17 March 2022 20740 1 minute
Ўзбекистонда нотариуслар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўланадиган тўлов миқдорлари ўзгарди. Бу ҳақда Адлия вазирининг “Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги буйруғида белгиланди.
Буйруққа кўра, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 29 майдаги 112-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3235, 2020 йил 29 май) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларининг матни иловага мувофиқ таҳрирда баён этилади.


