Нодавлат таълим ташкилотларида қишки таътил 24 январга қадар узайтирилди

Local

image

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш бўйича таклифи Махсус комиссия томонидан маъқулланди.

Шу муносабат билан, нодавлат таълим ташкилотларида 2022 йил 24 январга қадар ўқув жараёни ташкил қилинмайди.

Таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш,  улар учун ташкил қилинаётган онлайн фан олимпиадалари, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловларда фаол иштироки таъминлаш мақсадга мувофиқ.


Tags

Rate Count

101

Rating

3

Rate this article

Share with your friends