Нефрит кўлларини қўриқланадиган объектга айлантириш ҳаракати бошланди
Local
−
17 July 2019 5629 1 minute
Ўтган ҳафта бошида Тошкент вилоятидаги Урунгач (Нефрит) кўли атрофини одамлар дамо олиш масканига айлантириб, тапчанлар ўрнатгани ва кўлга катамаранлар олиб келингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Орадан бир неча куни ўтиб Экология ва табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Урунгач кўли бўйича ўрнатилган 10 та тапчаннинг 5 тасини олдирилганини маълум қилди.
Кеча, 16 июл куни Ўзбекистоннинг Экология партияси Экология ва табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қўллаб-қувватлаши остида Нефрит кўллари ва унинг атрофидаги ҳудудлар аҳволини баҳолаш учун Урунгачга экспертлар гуруҳини йўллади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Тоҳир Солиевнинг хабар беришича, ҳозирда Экология партияси томонидан Нефрит кўллари ва унинг атрофидаги ҳудудлар ҳимояси, шунингдек бу ҳудудларни Ўзбекистоннинг очиқ осмон остидаги музей сифатида эътироф этишга йўналтирилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни Вазирлар Маҳкамасига киритишга доир ишлар олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Нефрит кўлларини ифлосланишдан ҳимоялаш ва сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш имконини беради.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28