НамДУнинг талабалар ётоқхонасида ёнғин содир бўлди

Crime

image

Бугун, 9 сентябрь куни Наманган давлат университетининг талабалар ётоқхонасида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, соат 08:48 атрофида Наманган шаҳар “Бобуршоҳ” МФЙ, Бобуршоҳ кўчаси 1-уйда жойлашган Наманган давлат университети 2-талабалар турар жойида ёнғин юзага келган. 

Қисқа вақт ичида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан хавф бартараф этилган. Ёнғин оқибатида бинонинг 2-қаватида жойлашган ошхонадаги 1 дона музлатгич ёниб кетган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Aйни вақтда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Tags

Rate Count

122

Rating

3

Rate this article

Share with your friends