Наманган ва Фарғонада солиқбошилар ўзгарди
Local
−
24 May 2022 7182 1 minute
Бугун, 24 май куни Фарғона ва Наманган вилоятларининг янги Давлат солиқ бошқармаси бошлиқлари тайинланди.
Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб Алишер Бойхонов тайинланди.
У тайинловга қадар бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Бошқарманинг собиқ раҳбари Адҳамжон Тиллаволдиев эса Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.
Live
All