Мўйноқда IT-маркази очилди
Tech News
−
01 November 2019 5517 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг ташаббуси асосида Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ туманида "Future Muynak" IT-маркази ва Book cafe объектлари фойдаланишга топширилди.
Мазкур IT-марказда Мўйноқ ёшлари 2D график, 3D моделлаштириш, анимация, веб-дизайн, дастурлаш, фото расмларни қайта ишлаш бўйича ўқитилади.
Шунингдек, Book cafeда адабий илмий китоблардан кенг фойдаланиш имконияти яратилган.
Маълумот учун айтиш керакки, "Future Muynak" IT-маркази тренерлари учун ТАТУ Нукус филиали профессор-ўқитувчилари томонидан мунтазам семинар-тренинглар ташкил этиб келинмоқда.
Live
All