Фонд директори 500 минг тангани олаётганда қўлга тушди

World

image

Қозоғистоннинг Павлодар вилояти Коррупцияга қарши курашиш бошқармаси "Павлодар" корпоратив ижтимоий ривожланиш фонди бош директори устидан судгача тергов бошлади. Бу ҳақда Zakon.kz хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, фонд раҳбари қурилиши тугалланмаган ижтимоий объектни баҳолаш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тузгани учун тадбиркорлардан 1 миллион танга  пора талаб қилган.

У мазкур маблағнинг ярмини яъни 500 минг тангани олаётган вақтда қўлга тушди. Ҳозирда фонд бош директори ушланиб, Павлодардаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. 

Судгача тергов давом этмоқда. Унга нисбатан якуний қарор, айбдорлик даражаси аниқлангач, суд томонидан қабул қилинади.


Tags

Rate Count

37

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends