Мудраган кўзлар, қаварган қўллар. Портлашдан кейинги илк тун қандай ўтди?

Review

photo_2023-09-29_10-52-11

Кеча, 28 сентябрь куни тунда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги “Қурувчилар” даҳасида “Inter Logistics” МЧЖга қарашли омборхонада кучли портлаш содир бўлди. 

Портлаш оқибатида ёнғин келиб чиқиб, ҳодиса жойига 16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон ҳамда вертолётлар жалб этилди. Орадан 8 соат ўтибгина ёнғин батамом ўчирилди. 

Кеча тун бўлишига қарамай ҳудудда бир қанча масъуллар, Миллий гвардия ва ободонлаштириш ходимлари ҳамда аҳоли иш олиб борди. QALAMPIR.UZ фотомухбири Иззатилла Қорабоев ҳам портлашдан кейин сергелиликларнинг туни қандай ўтганини камера объективларига туширди.

 

 


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends