Mobiuz Samarkand Marathon 2026 бош ҳамкорига айланди

Business

−

image

2026 йилнинг 7–8 ноябрь кунлари Самарқандда йилнинг энг йирик спорт тадбирларидан бири – Samarkand Marathon 2026 бўлиб ўтади. Mobiuz ушбу кенг кўламли спорт байрамининг технологик таъминотини ўз зиммасига олиб, тадбирнинг бош ҳамкори сифатида иштирок этмоқда.

Samarkand Marathon аллақачон оддий спорт мусобақаси доирасидан чиқиб, йирик маданий ва сайёҳлик ҳаракатига айланиб улгурди. Самарқанднинг тарихий маркази жаҳон меъморий мероси фонида ўз кучини синаб кўришга ошиқаётган профессионал спортчилар, югуриш ишқибозлари, кўнгиллилар ва саёҳатчиларни яна бир бор ўз бағрига чорлайди.

Ушбу ҳамкорлик замирида Mobiuzʼнинг “Инновациялар билан алоқа” деган ўзгармас шиори ётади. Mobiuz техник хизматлари барқарор мобил алоқа ва юқори тезликдаги интернетни таъминлайди. Бу эса иштирокчиларга трассанинг ўзидан ўз ҳис-туйғуларини бир зумда баҳам кўриш, жонли эфирлар узатиш ва яқинлари билан доимо алоқада бўлиш имконини беради.

Ташкилотчилар шаҳар меҳмонлари ва аҳолиси учун интерфаол дастурга алоҳида эътибор қаратди. Марафон ўтказиладиган кунларда операторнинг махсус майдончалари фаолият юритади. У ерда ҳар бир иштирокчи нафақат югуришдан сўнг дам олиши, балки қизиқарли машғулотларда ҳам иштирок этиши мумкин бўлади.

Жорий йилнинг 6–7 ноябрь кунлари EXPO кўргазма ҳудуди соат 10:00 дан 20:00 гача ишлайди, унда ташриф буюрувчилар Mobiuz’нинг янги рақамли хизматлари ва лойиҳалари билан биринчилардан бўлиб танишишлари мумкин. 7–8 ноябрь кунлари эса старт-финиш шаҳарчасида Mobiuzʼнинг кенг бренд-ҳудуди, шунингдек, трасса бўйлаб марафон иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш нуқталари ишга тушади.

Тадбир ҳақида батафсил маълумот: samarkandmarathon.uz

Тадбирдан жонли эфирлар, фото, видео ва сторислар қуйидаги манзилда эълон қилиб борилади: Instagram


Author

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic