Mobiuz Қашқадарё ва Сурхондарёда 300 дан ортиқ янги 4G LTE станцияларини ишга туширди
Business
−
09:13 382 2 minutes
Ҳозирда Mobiuz’нинг Қашқадарё вилоятидаги абонентлари йил бошига нисбатан 20,5 фоиз, Сурхондарё вилоятидаги абонентлари эса 13,1 фоиз кўпроқ интернетдан фойдаланмоқда.
Ушбу икки ҳудуд абонентлари умумий ҳисобда ҳар сонияда 11,5 гигабайтдан ортиқ трафикдан фойдаланади. Агар бутун трафик ҳажмини сифатли тўлиқ метражли фильмларга ўгирсак, бу ойига қарийб 14 миллионта фильмга тенг бўлади.
Интернет-трафикнинг ўсиши фақат абонентлар сонининг ортиши билан боғлиқ эмас. Бу Mobiuz тармоқлари қамровини кенгайтириш ва сиғимини ошириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг бевосита натижасидир.
Хусусан, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг барча туманларида янги 4G LTE таянч станциялари ишга туширилди.
Қашқадарё вилоятида энг кўп объектлар Шаҳрисабз, Китоб, Касби, Косон, Қарши туманлари ҳамда Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари ҳиссасига тўғри келди.
Сурхондарё вилоятида эса энг кўп станциялар Денов, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Термиз, Сариосиё туманлари ва Термиз шаҳрида ишга туширилди.
Янги объектлар қуришдан ташқари, Қашқадарё вилоятида 400 дан зиёд майдончадаги таянч станциялари фаолияти мувофиқлаштирилди. Яна 250 дан ортиқ объектда тармоқ сиғими кенгайтирилиши билан бир вақтда модернизация ишлари амалга оширилди.
Янги дастурий таъминотнинг жорий этилиши ҳисобига VoLTE (4G LTE тармоғи орқали тиниқ овозли қўнғироқлар) ва ViLTE (қўшимча иловаларсиз видеоқўнғироқлар) хизматларининг сифати яхшиланди. Янада кўпроқ абонентлар улардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.
Айни пайтда Mobiuz нафақат жанубий ҳудудларда, балки бутун Ўзбекистон бўйлаб тармоқларни қуриш ва модернизация қилишни давом эттирмоқда. Мақсад битта – абонентларнинг улкан ҳажмдаги мобил интернетга бўлган ортиб бораётган эҳтиёжини тўлақонли қондиришдир.
Mobiuz’нинг техник ва технологик ривожланиши ҳақидаги материаллар туркуми билан pr.mobi.uz сайтида танишишингиз мумкин.
Live
All