Миш-мишларга чек қўйилди. Рабьо “Барселона” билан келишиб олган

Sport

image

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо ва Испаниянинг “Барселона” клуби аллақачон ўзаро келишувга эришган. Маълумотларга кўра, шунчаки бу хабар прижликлар томонидан Рабьога ўтказилаётган босим туфайли эълон қилинмаган.

ПСЖ ва Рабьо ўртасида тузилган шартнома жорий йилнинг 1 июль куни ўз кучини йўқотади ва шу куни футболчи Каталонияга кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Олдинроқ, Италиянинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячи билан шартнома борасида келишиб олгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Эслатиб ўтамиз, Адриен Рабьо ўтган йили декабрда шартномасини янгилашни хоҳламагани учун ПСЖ асосий таркибидан четлатилган эди.


Author

Rate Count

20

Rating

3

Rate this article

Share with your friends