Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи якунланди
Local
−
15 September 2023 5347 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга амалий ташрифини якунланди. Бу ҳақда Президент ахборот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев Тожикистон республикасига ташрифини Душанбеда Имомали Раҳмон билан учрашув билан бошлади. Кейин эса Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви доирасидаги тадбирларда иштирок этди.

Ташрифнинг иккинчи кунида эса Президент Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашида нутқ сўзлади.
Кун тартибидаги муҳим тадбирлар якунлангач, Президент Тошкентга жўнаб кетди.

Live
All