Мирзиёев Сурхондарёга боради
Local
−
13 March 2023 8503 1 minute
Бугун, 13 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига боради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Ташриф чоғида давлат раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади. Шунингдек, ҳудудда саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожи билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш, ҳарбий масканларга ташриф режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев йил бошидан Фарғона водийси вилоятлари, Жиззах, Бухоро ва Қашқадарёга бориб, жойларда аҳоли билан суҳбатлашди, шунингдек, ҳудудлардаги тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September