Мирзиёев Мисрга етиб борди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Миср пойтахти Қоҳира шаҳрига келди. Давлат раҳбарини Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон ташрифи муносабати билан Миср пойтахтининг халқаро аэропортида икки мамлакат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. 

Бугун Ўзбекистон раҳбари ушбу мамлакат етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

Ташрифнинг асосий тадбирлари ва олий даражадаги музокаралар эртага, 21 февраль куни бўлиб ўтади.


 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends