Мирзиёев бугун Тошкентдаги маҳаллаларда бўлади
Local
−
10 July 2025 9194 1 minute
Бугун, 10 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Президент маҳаллалардаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, саноат корхоналари фаолияти билан танишади.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 18 июнь куни қайта қурилаётган “Тошкент-Шарқий” аэропорти қурилишини кўздан кечирганди.
Live
All