Акушерлик ва гинекология марказида 15,3 млрд ўзлаштирилган. 5 киши ҳибсланди

Local

image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология маркази айрим мансабдор шахслари банк ходимлари, жами 12 нафар шахслар билан жиноий тил бириктириб, 15,3 млрд сўмни ўзлаштирган. Бу ҳақда бугун, 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида ўтган тадбирда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев маълум қилди. 

“Шундан, эътибор беринг, пуллик хизматдан тушган 13,2 млрд сўм банкка топширилмасдан, 1,1 млрд сўм эса, ходимларнинг   иш   ҳақлари   ғазнадан   очиқдан-очиқ ўзлаштирилган.

Бу ҳам етмаганидек, амалда кўрса-тилмаган хизматлар ҳамда етказиб берилмаган жиҳозлар учун 636 млн сўм ўтказилиб, сув ва ҳаводек зарур маблағ талон-тарож қилинган”, дейди Бош прокурор.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 5 нафар масъул мансабдор шахслар қамоққа олинган.


Rate Count

205

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic