Миллий антидопинг агентлигига директор тайинланди
Local
−
06 June 2022 5239 1 minute
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигининг бош директори этиб Абдушукур Содиқов тайинланди.
Тайинловга қадар Абдушукур Содиқов Республика спорт тиббиёти илмий маркази директори лавозимида фаолият юритган. 2017 йилга қадар эса Андижон давлат тиббиёт институти ректори бўлган. Маълум вақт давомида Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига раҳбарлик қилган.
Маълумот учун, Миллий антидопинг агентлигига 2018 йилнинг 2 мартидан буён раҳбарлик қилиб келаётган Нодиржон Турсунов лавозимдан озод қилинди.
Live
All