Миллиардер Жорж Сорос 92 ёшида вафот этди – ОАВ

World

image

Америкалик миллиардер Жорж Сорос 92 ёшида вафот этгани айтилмоқда. Бу ҳақда америкалик блогер Мэтт Уоллес бугун, 15 май куни эрталаб ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

Келтирилишича, америкалик молиячи юрак хуружидан вафот этган. Бироқ бу хабар ҳали расман тасдиқланмаган.

Маълумот учун, Сорос америкалик трейдер, молиячи, инвестор, “Сорос фонди” асосчиси ҳисобланади. У 1930 йил 12 августда Будапештда ўрта даромадли яҳудий оилада туғилган. Жорж Сороснинг молиявий соҳадаги карьераси 1956 йилда бошланган. Ўшанда Сорос Нью-Йоркда қимматли қоғозларни сотиб олиш ва қайта сотиш билан шуғулланган. 2019 йил ҳолатига кўра, Сороснинг молиявий фаолиятдан тушган умумий даромади тахминан 44 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Сорос дунёдаги рангли инқилобларнинг асосий ташкилотчиси ва ҳомийси ҳисобланади.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic