Маиший чиқиндилар полигонида кучли ёнғин содир бўлди
Crime
−
30 April 2023 6414 1 minute
Навоий вилоятида жойлашган қаттиқ маиший чиқиндилар жойлаштириш полигонида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги Навоий вилояти бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайт этилишича, Кармана тумани ҳудудидаги “Б.” МЧЖ га қарашли қаттиқ маиший чиқиндилар жойлаштириш полигонида ёнғин келиб чиққан. Оқибатда шаҳар ҳудуди атмосферасида тутун ҳосил бўлганлиги аниқланган.

Маълум қилинишича, вилоят ҳокимлиги, Табиат ресурслари вазирлиги Навоий вилояти бошқармаси, вилоят ФВБ ҳамда тегишли ташкилотларнинг 30 та махсус техникалари ёрдамида полигонидаги ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November