Луиза Расулова онаси билан калтакланди (видео)

Art & Culture

image

Бугун, 9 март куни актриса Луиза Расулова ва унинг онаси номаълум шахс томонидан калтакланди. Бу ҳақда актриса ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Унинг айтишича, номаълум катта ёшли эркак уйнинг эшигини очишни талаб қилиб бақирган. Эркак актриса ва унинг онасини калтаклаб, итариб юборган. 

Актрисанинг маълум қилишича, ҳозир унинг онаси шифохонада бўлиб, аҳволи ёмон ҳолатда. Шунингдек, актриса улар калтакланаётганида ҳам маҳалла нозири ҳеч нима қилмаганини айтиб ўтган. 

Луиза Расуловага кўра, унинг онаси улар яшайдиган ҳудудда маҳалла раиси бўлиб ишлайди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends