“Ливерпуль” “Ницца”нинг 60 миллион евролик футболчисига қизиқиш билдирмоқда
Sport
−
31 May 2023 3356 1 minute
“Ливерпуль” “Ницца” ярим ҳимоячиси Кефрен Тюрамга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “L'Equipe” хабар берди.
Манбага кўра, инглиз клуби бир неча ҳафтадан бери 22 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери устида ишламоқда ва футболчини 60 миллион еврога баҳолаган “Ницца” билан музокараларни бошлаган.
“Ливерпуль” вакиллари Тюрам атрофидагилар билан учрашув ўтказди. Кефрен ҳам Юрген Клопп қўл остида ўйнаш имкониятига қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, футболчига ПСЖ ва “Манчестер Юнайтед” ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Жорий мавсумда Тюрам “Ницца” сафида барча мусобақаларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September