Литванинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Local

image

Бугун, 27 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Литванинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гинтаутас Вациулисдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Литва муносабатларини фаоллаштиришга икки томон ҳам тайёр экани таъкидланган. 

Шунингдек, томонлар ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар муҳокама қилиниб, минтақавий ва халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилган.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends