Лицей лабараторияси кимёвий тажриба пайтида портлаб кетди (видео)

World

image

Бугун, 27 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳри Бейликдузу туманидаги Яшар Ажар фан лицейининг кимё лабораториясида ўтказилган тажриба пайтида портлаш юз берди. Бу ҳақда GZT хабар берди.  

Келтирилишича, Бариш маҳалласидаги лицей ўқувчилари газларнинг реакциясига оид тажриба қилаётган пайтда кичик миқёсдаги портлаш содир бўлган. Портлаш оқибатида 4 нафар ўқувчининг юз ва қўлларида енгил жароҳатлар ҳосил бўлган.

Воқеа жойига полиция, ёнғин-қутқарув ва тез тиббий ёрдам хизмати юборилган. Яраланган ўқувчилардан 2 нафарига жойида муолажа қилинган, 2 нафари эса тез ёрдам билан шифохонага етказилган. Ўқувчиларнинг соғлиғи яхши экани маълум қилинган. Полиция ҳодиса юзасидан тергов ишларини бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Муғла вилоятида талаба ётоқхонанинг 6-қаватидан ўзини ташлаганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends