Кўп қаватли уйлар олдида уч киши отиб кетилди
World
−
30 June 2019 8248 1 minute
Канаданинг Торонто шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг ташландиқ қисмида уч киши отиб кетилди. Улардан бири олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган.
Иккинчи яраланган эса яқин ҳудуддаги шифохонага олиб кетилаётган пайтда вафот этган.
Маҳаллий полиция вакиллари хабарига кўра, яна бир эркак шифохонага яралангани ҳақида мурожаат қилган ва ўз оёғи билан келган. Унинг ҳаёти хавф остида эмас.
Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари бошлаб юборилган. Отишмани содир этган номаълум киши қидирилмоқда.
Live
All