Куман кейинги ўйинларда Агуэродан фойдаланмоқчи

Sport

−

image

“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман ҳужумчи Серхио Агуэронинг ҳолати ҳақида маълум қилди.

“Агуэро майдонда кўпроқ вақт ўтказишга тайёр, гарчи бутун 90 дақиқа ҳаракатланиш мумкин бўлмаса-да. Аммо у ўйинни асосий таркибда бошлаши ва бутун иккинчи бўлимни майдонда ўтказа олишини айтди”, дейди Куман.

Эслатиб ўтамиз, Агуэро “кўк-анорранглилар” таркибида 3 та ўйин ўтказди “Реал Мадрид”га қарши кечган “Эль класико”да рақиб дарвозасини ишғол этди. Бироқ унинг голи жамоасини мағлубиятдан сақлаб қола олмади – 1:2.

Маълумот учун, “Барселона” навбатдаги учрашувни жорий йилнинг 27 октябрь куни Ла лига доирасида “Райо Вальекано”га қарши ўткзади.

.
 


Rate Count

13

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends