Ковингтон Чимаевга қарши жанг қилишдан бош тортди

Sport

image

Америкалик жангчи Колби Ковингтон UFC'нинг навбатдаги турнири доирасида Ҳамзат Чимаевга қарши жанг қилишдан бош тортди. Бу ҳақда 4 декабрь куни Ковингтон жамоаси ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.

"Колби ҳозирча Чимаевга қарши жанг ўтказиш ниятида эмас”,  дейилади хабарда.

Аввалроқ, Чимаев-Ковингтон жанги 18 март куни Лондонда бўлиб ўтадиган UFC 286 турнирида ўтказилиши белгиланганди.

Маълумот учун, россиялик Ҳамзат Чимаев 28 ёшда у MMA'да умумий 12 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. 34 ёшли Ковингтон ҳисобида эса 17 та ғалаба ва 3 та мағлубият мавжуд.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic