Коронавирусга чалинганлар яна кўпайди

Local

image

2020 йил 10 апрель соат 22:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 641 нафарни ташкил қилмоқда.

Сўнгги маълумотлар билан таққослаганда, мамлакатда коронавирусга чалинганлар 17 нафарга ошганини кўриш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 624 нафарга етди. Бугунгача уларнинг 42 нафари даволанди ва 3 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Rate Count

407

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic