Коронавирусга чалинганлар бўйича сўнгги маълумотлар эълон қилинди
Local
−
08 October 2021 7259 2 minutes
2021 йил 7 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 177383 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 419 кишида коронавирус аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 13 нафари Андижон вилоятида,
• 12 нафари Бухоро вилоятида,
• 8 нафари Жиззах вилоятида,
• 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 4 нафари Навоий вилоятида,
• 12 нафари Наманган вилоятида,
• 34 нафари Самарқанд вилоятида,
• 12 нафари Сирдарё вилоятида,
• 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 31 нафари Фарғона вилоятида,
• 10 нафари Хоразм вилоятида,
• 99 нафари Тошкент вилоятида,
• 166 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
• Андижон вилоятида 8 нафар,
• Бухоро вилоятида 12 нафар,
• Жиззах вилоятида 6 нафар,
• Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
• Навоий вилоятида 5 нафар,
• Самарқанд вилоятида 30 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
• Фарғона вилоятида 35 нафар,
• Хоразм вилоятида 10 нафар,
• Тошкент вилоятида 108 нафар,
• Тошкент шаҳрида 165 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 172656 (+399) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1263 нафарни ташкил қилди.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November