Коронавирус “водопровод” сувидан юқиши мумкинми?
−
24 March 2020 12813 1 minute
Коронавируснинг “водопровод” сувидан юқиш ҳолатлари ҳали аниқланмаган. Бу ҳақда Давлат Бош санитария врачи Баҳром Алматов брифинг вақтида маълум қилди.
“Спиртли воситалар, спиртли геллар, спиртнинг ўзи ҳам коронавирусни ўлдиради. Ҳозирда дезинфекцияловчи турли воситалар ишлаб чиқарилмоқда, уларнинг аксарияти таркибида спирт мавжуд. Спиртнинг вирусларни ўлдириш хусусияти бор.
Коронавируснинг “водопровод” сувидан юқиш ҳолатлари ҳали аниқланмаган. Чунки “водопровод” сувидан юқиши учун ана шу сув қувурлар тизимининг манбасига вирус тушган бўлиши керак”, деди Баҳром Алматов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 49 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November