Коронавирус: кунлик касалланишлар сони 400 камайди
Local
−
03 October 2021 4704 2 minutes
2021 йил 2 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 175267 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 388 кишида коронавирус аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 18 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 12 нафари Андижон вилоятида,
• 12 нафари Бухоро вилоятида,
• 8 нафари Жиззах вилоятида,
• 7 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 3 нафари Навоий вилоятида,
• 13 нафари Наманган вилоятида,
• 53 нафари Самарқанд вилоятида,
• 11 нафари Сирдарё вилоятида,
• 8 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 42 нафари Фарғона вилоятида,
• 10 нафари Хоразм вилоятида,
• 32 нафари Тошкент вилоятида,
• 159 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 17 нафар,
• Андижон вилоятида 22 нафар,
• Бухоро вилоятида 12 нафар,
• Жиззах вилоятида 20 нафар,
• Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
• Навоий вилоятида 3 нафар,
• Наманган вилоятида 12 нафар,
• Самарқанд вилоятида 54 нафар,
• Сирдарё вилоятида 5 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 8 нафар,
• Фарғона вилоятида 49 нафар,
• Хоразм вилоятида 8 нафар,
• Тошкент вилоятида 31 нафар,
• Тошкент шаҳрида 205 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 170320 (+454) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1247 нафарни ташкил қилди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September