Контракт ва давлат гранти асосида ўқувчи талабаларга 2 хил стипендия тўланади
Local
−
06 September 2019 26599 1 minute
Ўзбекистонда дават олий таълим муассасаларида талабаларга стипендия тўлаш тартиби ўзгарди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзгаришларга кўра, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ойлик тўланадиган стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланди.
Давлат гранти асосида ўқувчи талабаларга стипендия табақаланган коеффициентларни қўллаган ҳолда талабаларнинг рейтингига боғлиқ равишда тайинланади.
Маълумот учун, олий таълим муассасаларида 2001 йил 1 сентябрдан бошлаб талабаларнинг рейтингига боғлиқ ҳолда табақаланган коеффициентларни қўллаш билан стипендияларнинг базавий миқдорларлари белгиланган:
• рейтинг бўйича энг юқори баллар (86-100 фоиз) - 1,0;
• рейтинг бўйича юқори баллар (71-85 фоиз) - 0,75;
• рейтинг бўйича ўртача баллар (55-70 фоиз) - 0,5.
Эслатиб ўтамиз, 5 сентябр куни 2019-2020 ўқув йили учун тўлов-контрактлар миқдори белгиланди. Шунингдек, талабаларга контрактни стипендияли ва стипендиясиз тўлаш имконияти яратилди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September