Хушхабар: Энди йўлларда чизиқни босганлик учун камералар жарима ёзмайди
Local
−
16 May 2025 12532 1 minute
Автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тартибини янада такомиллаштириш, ҳайдовчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Қарорга мувофиқ, жорий йил 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди. Тўхташ чизиғи – “стоп-линия” (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно.
Яъни, ҳайдовчи чизиқни босиб олса, бу қоидабузарлик фоторадар ёки видеокамера орқали қайд этилмайди, демак, автоматик равишда жарима ёзилмайди. Лекин, ЙПХ ходими томонидан аниқланганда, қоидабузарлик ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тартиби жорий йил 1 июндан кучга кириши хабар қилинганди.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August