Хосеп Гвардиола “Ювентус” бош мураббийига айланадими?

Sport

image

Туриннинг “Ювентус” клуби “Манчестер Сити”нинг каталониялик мураббийи Хосеп Гвардиола билан шартнома имзолашга келишиб олган. Бу ҳақда  RAI Sport нашри хабар тарқатган. 

Ушбу шартнома жорий йилнинг 4 июнь куни имзоланиши, 48 ёшли мутахассис орадан ўн кун ўтиб “Ювентус” мухлислари ва жамоага таништирилади. 

Гвардиола клуб билан 4 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 24 миллион евро маош олади. 

Баъзи нашрлар ушбу тарқалган хабарни ёлғон эканлиги, испан мураббийининг “Шаҳарликлар” билан 2021 йилгача шартномаси борлиги ҳақида хабар тарқатган. 

Ҳозирча, “Ювентус” клуби раҳбарияти бу хабар ҳақида бирор муносабат билдирмаган. Бундан бир неча кун аввал ОАВда “Лацио” бош мураббийи Симоне Индзагининг туринликлар бош мураббийлигига асосий номзод сифатида кўрилаётгани ҳақида хабар тарқалган эди.


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

29

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends