Хоразмда суд биносининг томи қулаб тушди (фото)
Local
−
13 March 2021 10288 1 minute
Кучли шамол оқибатида Хоразм вилояти Хонқа тумани суд биносининг томи қулаб тушди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, содир бўлган воқеада ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Хозирда ҳодиса оқибатлари туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва мутасадди ташкилотлар томонидан бартараф қилинмоқда.
Live
All