Хива тумани комплекс ривожлантирилади

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2 ноябрдаги қарори билан 2019-2020 йилларда Хоразм вилоятининг Хива туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Дастурнинг асосий устувор йўналишларидан бири туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолининг, хусусан ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадларини ва турмуш даражасини оширишдан иборат.

Дастурга кўра, саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий инфратузилма ва бошқа соҳаларни ривожлантириш учун жами 187 та лойиҳани амалга ошириш ва 674 та янги иш ўрнини яратиш назарда тутилган.


Rate Count

22

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic