Хитой АҚШ билан савдо сулҳини 2 ойга узайтирди
World
−
17:57 411 1 minute
Бугун, 9 ноябрь куни Пекин бир қатор божларнинг амал қилишини музлатиб туриш сақлаб қолинишини эълон қилиб, Америка Қўшма Штатлари билан савдо сулҳини амалда икки ойга узайтирди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Вақтинчалик келишувнинг амал қилиш муддати эртага, 10 ноябрь куни тугаши керак эди. Хитой ва АҚШ ўзаро савдо божларини 60 миллиард долларга қисқартириш режаси устида ишламоқда, шундан 17 миллиард долларга яқини Америка қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келади.
ХХР Давлат кенгаши АҚШдан импорт қилинадиган товарларга 24 фоизлик қўшимча божни кучга киритишни яна икки ойга кечиктирганини маълум қилди, бироқ 10 фоиз миқдоридаги божхона йиғими ўз кучида қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Канада пўлат ҳамда автомобилларга қўйилган божларни юмшатиш бўйича келишув устида ишлаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All