Халқ таълими вазирига янги ўринбосар тайинланди
Local
−
15 June 2021 10228 1 minute
Ваҳобжон Ражабов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Ваҳобжон Тўражонович Ражабов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу кунга қадар Ваҳобжон Ражабов Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори лавозимида ишлаб келган.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November