Халилилло Тўрахўжаев Олий суд раисига ўринбосар бўлади
Local
−
15 January 2021 7277 1 minute
Аввалроқ Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Кадастр агентлиги директори лавозимидан озод этилган Халилилло Тўрахўжаев Олий суд раисининг фуқаролик ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Маълум қилинишича, Тўрахўжаев кеча, 14 январь куни Судьялар олий кенгашида суҳбатдан ўтган.
Маълумот учун, Халилилло Тўрахўжаев Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимда ҳам фаолият юритган.
Live
All