Камолиддин Ўринбоев Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори бўлди

Art & Culture

image

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбоев Ўзбекистон Давлат консерваторияси ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Давлат филармонияси матбуот хизмати хабар берди.

Камолиддин Ўринбаев 1985 йилда туғилган. У Ўзбекистон Ёшлар симфоник оркестри асосчиси, бадиий раҳбари ва бош дирижёри. Миллий симфоник оркестр (Давлат филармонияси) бош дирижёри сифатида ҳам фаолият кўрсатган, шунингдек, консерваторияда дарс берган.

Ўзбекистон Давлат консерваторияси ва П.И.Чайковский номидаги Москва давлат консерваториясини “халқ чолғулари ижрочилиги” ва “опера-симфоник дирижёрлик” мутахассисликлари бўйича тамомлаган.


Rate Count

211

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic