Қўшни Қирғизистонда қор ёғди 

World

image

Октябрнинг биринчи ҳафтасида Қирғизистонда қор ёғди. Натижада довон йўлида автомашиналарнинг ҳаракатланишида тирбандлик юзага келган. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди.

Шу муносабат билан Қирғизистон Республикаси Транспорт ва алоқа вазирлиги ҳайдовчиларни ёзги шиналар билан машинада узоқ йўлда саёҳат қилмасликка чақирди. 

Маьлумотларга кўра, Тоо-Ашуу, Ала-Бел ва Отмок довонларида кучли қор ёғган, Бишкек — Ўш, Талас — Тараз — Суусамир автомобиль йўлларида транспорт ҳаракати қийинлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  дам олиш кунлари Ўзбекистонга ҳам Кавказ ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келиши кутилмоқда.

Адиба Раҳмонова


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

505

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends