Қорақалпоқ адабиёти оғир жудоликка учради
Crime
−
24 March 2023 8483 1 minute
Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси, Бердақ номидаги давлат мукофоти лауреати Кенгесбой Алламбергенов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Кенгесбой Алламбергенов 1954 йили Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида туғилган. Қорақалпоқ давлат педагогика институтини тугатиб, “Жеткиншек” газетаси, “Амударё” журнали, Нукус педагогика институти, “Илм ва жамият” журналида бош муҳаррир, ўқитувчи, кафедра мудири, ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида ишлаган.
У бир қанча қисса ва романлар, бир нечта монография, дарслик, ўқув қўлланмалари ва 300 дан ортиқ илмий мақолалар ёзган.
Live
All