Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди
Local
−
26 December 2025 17267 1 minute
Қирғиз Республикасида содир бўлган ер қимирлаши Ўзбекистонда ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Бугун, 26 декабрь куни соат 21:17 да Қирғиз Республикаси ҳудудида зилзила содир бўлган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 277 км жануби-шарқда жойлашган. Магнитуда: 3,2. Чуқурлиги: 10 км. Эпицентр: Боткен, Қирғиз Республикаси. Координаталари: 39,92 даража шимолий кенглик, 71,98 даража шарқий узунлик.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Фарғона туманида – 2 балл, 48 км.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда содир бўлган ер қимирлаши Ўзбекистонда ҳам сезилганди.
Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November