Қатарда “Амир Кубоги” ғолиби аниқланди

Sport

image

Кеча маълум қилганимиздек, Қатарда “Амир Кубоги” финал учрашуви ўтказилди.

Финалда мамлакатнинг энг кучли икки жамоаси – “Ал Дуҳайл” ва “Ал Садд” ўзаро беллашди. Муросасиз ўтган баҳснинг якунида “Ал Дуҳайл” 4:1 ҳисобида ғалабага эришди.  

Эътиборлиси, бу ўйинда жаҳон футболи афсоналаридан бири Хави футболдаги ўзининг охирги учрашувини ўтказди. Бироқ унинг жамоаси йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. 

Энди ҳар икки жамоа навбатдаги учрашувни Осиё чемпионлар лигаси доирасида ўтказади. “Ал Садд” “Персеполис”га қарши баҳс олиб борса, “Ал Дуҳайл” “Ал Ҳилол” билан куч синашади.

Маълумот учун ушбу баҳсни Ўзбекистон футбол федерациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов стадиондан кузатди.


Author

Rate Count

8

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic