Қашқадарёда 45 нафар бемор коронавирусдан соғайди
Local
−
02 July 2020 7461 1 minute
Бугун, 2 июль куни Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасида бир йўла 45 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Шундай қилиб, айни пайтгача Қашқадарё вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 119 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб ушбу касалликдан соғайганлар сони 5892 нафарни ташкил этмоқда.
Live
All