Қашқадарёда 23 ёшли йигит 4-қаватдан ўзини ташлаб юборди

Crime

image

Жорий йилнинг 29 январь куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 23 ёшли йигит 4-қаватдан йиқилиб, вафот этди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят прокуратураси Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, воқеа 29 январь куни Қарши шаҳри 6-митти туманда жойлашган 9-уйнинг 4-қаватидаги хонадонларнинг бирида содир бўлган. 1999 йилда туғилган О.С. 4-қаватидаги уйнинг ойнасидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилган.

“Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган”, дейилади хабарда.

Қайд этилишча, ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Tags

Rate Count

813

Rating

3

Rate this article

Share with your friends