Қарши магистрал каналидан 23 ёшли йигитнинг жасади топилди
Crime
−
06 August 2022 14158 1 minute
Қашқадарё вилояти Қарши магистрал каналидан 23 ёшли спортчининг жасади топилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 14 июль куни фуқаро Д.К. 1999 йилда туғилган укаси И.К.нинг жасадини сувдан ўлик ҳолда топган.
Хабарга кўра, айни вақтда Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Иш бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Live
All