Қамбарота ГЭС-1 қурилиши тезлаштирилади
Local
−
10 June 2025 7292 1 minute
Бугун, 10 июнь куни Тошкент инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Одилбек Қосималиевни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида Одилбек Қосималиев Ўзбекистон раҳбарига Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Энергетика ва транспорт коммуникацияларидаги йирик минтақавий лойиҳаларни, шу жумладан Қамбарота ГЭС-1 ва “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темирйўлининг қурилишини жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Жорий йилда ўтказиладиган Ҳукуматлараро комиссия ва Ҳудудлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишларини самарали ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September