Илҳом Алиев Абдуҳошим Исмоиловни мукофотлади

World

image

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади. Бу ҳақда Президент сайтида хабар қилинган.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотланди:

•    Ҳошимжон Исмоилов (Ўзбекистон халқ артисти, машҳур созанда Абдуҳошим Исмоилов);

•    Носирли Али Ҳайдар ўғли (Тошкентдаги Озарбайжон маданий маркази фаоли, сирдарёлик озар шоир Али Носирли);

•    Камолиддин Турдимуратович Ўринбоев (Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист).

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тўрт нафар Озарбайжон фуқаросини мукофотлагани ҳақида хабар берган эдик.


Rate Count

520

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends